“Атлетико” ва “Монако” Лемарнинг трансфери борасида келишувга эришди

13 июн 2018, 00:03
“Монако” ярим ҳимоячиси Тома Лемар фаолиятини “Атлетико”да давом эттиради.

Клублар 22 ёшли футболчиинг трансфери борасида келишувга эришишди, дея хабар бермоқда L’Equipe. 

Лемар айни пайтда Франция терма жамоаси сафида Россияда ўтадиган ЖЧ-2018 мусобақасига ҳозирлик кўрмоқда.


Манба: L’Equipe