"Атлетико" Триппьерга ўринбосар сифатида тўрт ўйинчини кўриб чиқмоқда

Alisher
11 янв 2022, 16:53
Мадриднинг "Атлетико" клуби Киран Триппьерни "Ньюкасл"га сотганидан сўнг янги қанот ҳимоячиси қидириш билан шуғулланмоқда.

Мадридликлар қизиқишлари доирасида ушбу футболчилар бор: Нелсон Семеду, Седрик Соареш, Сесар Аспиликуэта ва Даниэль Васс. Мадридликлар ўйинчиларнинг агентлари билан дастлабки музокараларга киришди ва кўпроқ мос тушадиган вариантни танлашга ҳаракат қилмоқда.

Триппьер ўтган ҳафта сўнггида "матрасчилар"ни тарк этди. ОАВ хабарига кўра, англиялик 15 млн еврога сотилган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: ESPN

Сўнгги янгиликлар

Барча ›