

21 ёшли ўйинчини Мадриднинг "Атлетико" клуби трансфер қилмоқчи. "Матрасчилар" Пуч билан ёзги трансфер ойнасида битим имзоламоқчи.
Жамоа устози Диего Симеоне Рикини Сауль Ньигесга ўринбосар сифатида кўрмоқда, терма жамоа ўйинчиси сўнгги пайтларда асосий таркибдан тушиб қолган.
Пуч "кўк-анорранглилар" тарбиялнувчиси ҳисобланади. Ярим ҳимоячининг каталонияликлар билан тузган амалдаги шартномаси 2023 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.


