"Атлетико" "Сантьяго Бернабэу"да нечта ўйиндан бери ютқазмаслигини биласизми?

Aziz Tukhtamuradov
8 апр 2018, 21:44
Хабарингиз бор, "Реал" бугун ўз майдонида "Атлетико" билан 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этди.

"Қироллик клуби" бешинчи ўйиндирки, "Сантьяго Бернабэу"да Примеро доирасида бўлиб ўтаётган ўйинларда "Атлетико"ни мағлуб эта олмаяпти.

Ушбу бешта ўйиннинг учтасида "Атлетико" ғалаба қозонган бўлса, иккитаси дуранг билан якунланган. Гризманн учта ўйиндан бери "Реал" дарвозасини ишғол қилиб келмоқда.


Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Mister Chip

Сўнгги янгиликлар

Барча ›