"Атлетико" президенти Роналду билан шартнома ҳақидаги саволга жавоб берди
22 июл 2022 09:12
Янгиликлар
"Атлетико" президенти Роналду билан шартнома ҳақидаги саволга жавоб берди
"Атлетико" президенти Энрике Сересо МЮ футболчиси Криштиану Роналдунинг трансфери ҳақидаги миш-мишларга жавоб қайтарди.
"Сиз менга бундан ҳам қийинроқ саволлар беришингиз керак. Оддий саволларга жавоблар ҳам оддий бўлади. Биз кечки овқатга келдик. Мавсум бошланиши олдидан бўлаётган кечки овқат. Ажойиб таркиб, зўр футболчи ва фантастик мураббий билан бирга. Бизда барча нарса етарли, яна нима исташимиз мумкин?", - деди Сересо.
Аввалроқ, Роналду Испанияга қайтишни истаётгани ва "Атлетико"да ўйнашга қарши эмаслиги хабар қилинганди. Бунинг учун у маошининг 30 фоизга камайишига ҳам тайёр эканлиги айтилганди.
Фикрлар