

“Гризманнга мавсум бошида бироз омад кулиб боқмади. У ўтган мавсумни ажойиб тарзда якунлади ва ҳозиргача дунёнинг учта энг яхши футболчисидан бири ҳисобланади.
Ҳар бир инсоннинг фаолияти давомида ҳар хил вазиятлар бўлади. Албатта, ҳозир энг яхши даври эмас, аммо ишонаманки, у қийнчиликларни енгиб ўта олади.
Ўйлашимча, “Реал”га қарши баҳсда биз рақиб ҳимоячиларига қўрқув сола оладиган илгариги ёқимтой Гризманни кўрамиз”, дейди Сересо.
Эслатиб ўтамиз, “Атлетико” – “Реал” учрашуви 18 ноябрь оқшомида бўлиб ўтади.



