"Атлетико" Моратанинг ўрнига украиналик ҳужумчини олиб келади?!

Alisher
16 июн 2024, 01:28
"Атлетико" форвард Альваро Моратани қўйиб юборишга тайёр.

"Кольчонерос" 31 ёшли Моратани сотишга тайёр, сабаби "Жирона"дан Артём Довбик билан шартнома имзоламоқчи ва уни асосий форвард қилмоқчи. Испан форварди "Рома"га 15 миллион евро эвазига ўтиши мумкин.

Мората "Атлетико" таркибида ўтган мавсум 48та ўйинда майдонга тушиб, 21та гол ва 4та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Diario AS