"Атлетико" мавсумолди тайёргарликни Феликссиз бошлайди

Alisher
25 авг 2020, 16:50
"Атлетико" форварди Жоау Феликс жамоанинг мавсумолди тайёргарлиги бошини ўтказиб юборади.

Мадрид гранди таътилдан сўнг 3 сентябрда йиғилади. Дастлаб барча коронавирус учун тестдан ўтказилади, шундан сўнг машғулотлар бошланади.

Феликс эса бу вақт давомида Португалия терма жамоаси ихтиёрида бўлади. Унинг жамоасини Миллатлар Лигаси доирасидаги Хорватия ва Швецияга қарши ўйинлар кутиб турибди.

Умумий 5 ўйинчи "Атлетико"нинг мавсумолди тайёргарликнинг бошини ўтказиб юборади, уларнинг барчаси терма жамоадан чақирув олишган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Marca