"Атлетико" "Ливерпуль" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда

Alisher
14 май 2021, 18:24
"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Наби Кейта фаолиятини испан топ-клубида давом эттириши мумкин.

26 ёшли гвинеялик футболчининг хизматларига Мадриднинг "Атлетико" клуби қизиқиш билдирмоқда. "Матрасчилар" устози Диего Симеоне Кейтанинг таклиф этилишида бош ташаббускордир.

Ярим ҳимоячи жорий мавсум Англия чемпионати доирасидаги 10та ўйинда майдонга тушди.

Кейтанинг Мерсисайд клуби билан тузган амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Fichajes

Сўнгги янгиликлар

Барча ›