"Атлетико" Лемар билан хайрлашмоқчи эмас

Alisher
28 ноя 2020, 15:39
Мадридликлар хавбекни "Арсенал"га бериб юборишмайди.

"Атлетико" ярим ҳимоячиси Тома Лемар қишки трансферлар ойнасида клубдан кетмайди. 25 ёшли франциялик футболчи учун "Арсенал" даъвогарлик қилмоқда, аниқроғи "тўпчилар" бош мураббийи Микель Артета унга жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Аммо, Мадрид клуби раҳбарияти ўйинчини жамоанинг муҳим бўлаги деб ҳисобламоқда. Бундан ташқари, "Арсенал"нинг Партини ўз сафига қўшиб олишдаги одобсизлиги туфайли клубларнинг муносабатига жиддий зарар етган.

Лемар жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 6та ўйинда майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: AS

Сўнгги янгиликлар

Барча ›