

Кечаги баҳснинг 80 дақиқасида мадридликлар ҳужумчиси Кевин Гамейро 11 метрлик жарима зарбасини ноаниқ амалга оширди. Шу тариқа, "Атлетико" Ла Лига жамоалари орасида бу мавсум барча мусобақаларда пенальтидан энг кўп бор фойдалана олмаган клубга айланди. Симеоне шогирдлари бу мавсум 8та пенальтидан 5тасини кўкка совуришган.



