"Атлетико" Жорже Мендеш билан уч футболчини клубга олиб келиш борасида музокаралар ўтказмоқда
27 май 2019 23:50
Янгиликлар
"Атлетико" Жорже Мендеш билан уч футболчини клубга олиб келиш борасида музокаралар ўтказмоқда
Мадриднинг «Атлетико» клуби португалиялик машҳур футбол агенти Жорже Мендеш билан «Барселона» ҳамда «Бенфика» аъзоларини клубга олиб келиш учун музокаралар олиб бормоқда.
Футболчиларнинг бири каталонияликлардан, яъни, бу Нелсон Самеду. Қолган икки нафари эса «Бенфика» футболчилари Рубен Диаш ҳамда Жоао Феликсдир.
Самеду «кўк-анорранглилар»даги фаолиятидан норози бўлмоқда ва «матрасчилар» томонидан келиб тушадиган таклифни кўриб чиқишга тайёр бўлиб турибди. Унинг трансфер нархи 100 млн. еврога баҳоланган. Қайд этилишича, клублар ўртасидаги келишувда Антуан Гризманн Каталонияга кўчиб ўтиши учун Нелсон фаолиятини Мадрид жамоасида давом эттириши ҳақидаги банд киритилган бўлиши мумкин.
Шунингдек, Диаш 60 млн. евро ва Феликс эса унга нисбатан икки борабар кўпроқ қийматдаги трансфер суммасига эгалиги маълум қилинган.
Фикрлар