"Атлетико" ижарага бериб юборган футболчисини "Челси"га сотмади
19 июн 2024 01:39
Янгиликлар
"Атлетико" ижарага бериб юборган футболчисини "Челси"га сотмади
"Челси" Саму Омородионни сотиб олишга уриниб кўрди.
Инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, "аристократлар" 20 ёшли ҳужумчи учун расмий таклиф билан чиқишган, аммо рад этилган.
Лондонликлар испаниялик футболчини тахминан 30 миллион евро ва қўшимча 10 миллион бонуслар эвазига сотиб олмоқчи эди.
"Челси" Омородионни сотиб олиш фикридан воз кечмаяпти, шунингдек, "Астон Вилла"дан Жон Дюранни сотиб олиш имкониятини ҳам кўриб чиқмоқда.
"Атлетико" якунланган мавсумни "Алавес"да ўтказган ва у ерда энг яхши тўпурарга айланган ҳужумчини сақлаб қолмоқчи.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар