UZ

Сўнгги янгиликлар

19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  2 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  6 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  2 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  2 17:27Каннаваро: "Тимур Кападзе билан ўйин фалсафаларимиз ўхшаш"  12 17:23Ҳожимат Эркинов: "ОКМКда катта футболга мослашганман"  0 17:06Фабио Каннаваро Турғунбоев ва Эшмуродовнинг йиғинга чақирилишига изоҳ берди, МТЖда икки нафар футболчи жароҳат олган  12 17:03"Унда ўзбек футболчилари ҳақида кўп маълумот бор" - Фабио Каннаваро Тимур Кападзенинг ёрдамчи бўлиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди  12 16:40"Нефтчи" – "Андижон" ва "Бунёдкор" – "Насаф" учрашувларида пенальти ҳолатлари бўлганмиди? 24-турдаги ҳакамлик таҳлили  4 16:21"Реал" ТВ Родригонинг жарима майдонида йиқилиши ҳақида: "Трансляция контакт пайтида бошқа кадрга ўтиб кетди"  5 16:02Ҳожимат Эркинов: "Бундан футболчи чиқмайди, бўйи паст" деб айтганлар бўлган"  1 15:43"Наполи" Неймар билан шартнома имзоламоқчи бўлган экан  0 14:57Терма жамоага яна икки футболчи чақирилди  9 14:26Бугун Осиёда ЖЧ-2026 саралашининг тўртинчи босқичига старт берилади  16 14:02Оқ ёки кўк? Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши қайси рангдаги формаларда ўйнаши маълум бўлди  8

"Атлетико" ҳужумчиси бошқа бир Ла Лига клубига ўтиши мумкин Янгиликлар

"Атлетико" ҳужумчиси бошқа бир Ла Лига клубига ўтиши мумкин

Европа Лигасида иштирок етаётган "Эспаньол" клуби ўз таркибини "матрасчилар" ҳужумчиси билан кучайтириб олиши мумкин.

"Атлетико" ҳужумчиси Никола Калиничнинг клуб билан тузган шартномаси ўз кучида, аммо клуб ортиқ унга ишонч билдирмаяпти. Шу сабабли, Калинич барча мавсумолди ўйинларини, шунингдек Ла Лига 1-тур доирасидаги ўйинни ўтказиб юборди.

"Эспаньол" ўзига марказий ҳужумчи изламоқда ва Калинич варианти клуб учун идеал кўринмоқда. Футболчининг "Атлетико" билан тузган шартномаси 2021 йилга қадар мўлжалланган. Унинг трансфер нархи 10 миллион еврони ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, Мадрид клуби олдинроқ "Эспаньол" ҳимоячиси Марио Эрмосони ўз сафига қўшиб олган эди.

Калинич "Атлетико"дан ташқари "Хайдук", "Пула", "Шибеник", "Блэкберн Роверс", "Днепр", "Фиорентина" ва "Милан" клубларида ўйнаган. У 2008 йилдан буён Хорватия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади.

Хорватиялик ўйинчи якунланган мавсум 24та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 1та ассистга эришган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика