"Атлетико" футболчиси фаолиятини қайси клубда якунлашни хоҳлаётганини айтди

Alisher
18 мар 2020, 12:18
"Атлетико" ҳимоячиси Киран Триппьер фаолиятини қайси клубда якунлашни хоҳлаётганини айтди.

Кираннинг сўзларига кўра, у футболчилик фаолиятини Англиянинг "Бёрнли" жамоасида якунламоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Триппьер "Тоттенхэм"га қадар "Бёрнли" шарафини ҳимоя қилган. У "Атлетико"да 2019 йилнинг ёзидан бери ўйнайди.

Киран шунингдек Мадридда яна камида 2 мавсум қолишни режалаштираётганини ҳам қўшимча қилди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: mirror.co.uk

Сўнгги янгиликлар

Барча ›