"Атлетико" Феликсни сотмоқчи эмас. Клуб Чемпионлар Лигасига чиқа олмаса, ҳужумчини қўйиб юбориши мумкин

Alisher
12 мар 2022, 13:20
"Атлетико" жамоа ҳужумчиси Жоау Феликсни ёзги трансфер ойнасида сотмоқчи эмас.

22 ёшли португалияликнинг агенти Жорже Мендеш ўз мижозининг трансферини талаб қилмоқда.

Қайд этиш керакки, ҳужумчига "Барселона" қизиқиш билдирмоқда.

Бунга қарамай, Мадрид клуби Феликсни сотмоқчи эмас, вазиятга жамоанинг Чемпионлар Лигасига чиқа олмаслиги таъсир ўтказиши мумкин.

"Атлетико" айни дамда Ла Лигада 51 очко жамғарган ҳолда 3-ўринда бормоқда.

Феликс жорий мавсум мадридликлар либосида 28та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ва 5та ассист қайд этди. Ҳужумчининг клуби билан шартномаси 2026 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›