"Атлетико" Феликсни 8 млн фунтга ижарага қўйиб юборишга тайёр (Daily Mirror)
24 дек 2022 14:20
Янгиликлар
"Атлетико" Феликсни 8 млн фунтга ижарага қўйиб юборишга тайёр (Daily Mirror)
"Атлетико" форварди Жоау Феликс фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.
23 ёшли ўйинчи учун бир йўла бир неча АПЛ клублари даъвогарлик қилмоқда.
Испан клуби ўйинчини ҳатто мавсум сўнггига қадар ижарага бериб юборишга ҳам тайёр, аммо бундай ҳолатда 8 миллион фунт стерлинг миқдорида компенсация олмоқчи.
Феликс Мадридда 2019 йилдан бери ўйнайди. Ўшанда испанлар ўйинчи учун "Бенфика"га 127 миллион евро тўлашган.
Португалиялик ҳужумчи жорий мавсум "Атлетико" сафида барча мусобақаларда 18та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 3та ассист қайд этди. Transfermarkt ўйинчини ҳозирда 50 миллион еврога баҳоламоқда.
Унинг "матрасчилар" билан шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Роналду ММА-промоушен акциядорига айланди
Манба: Самвел Бабаян - "Андижон" бош мураббийи!
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар