

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, испан эртага эрталаб Мадридга келади ва шундан сўнг тиббий кўрикдан ўтади, сўнгра шартномага имзо чекади.
Эслатиб ўтамиз, Регилон "Тоттенхэм" бош мураббийи Антонио Контенинг режаларига кирмайди. Испан учун Мадрид клубида жой очилди, сабаби "матрасчилар" Ренан Лодини харид қилиш ҳуқуқи билан "Ноттингем Форест"га ижарага бериб юборишди.
Регилон "Реал" тарбияланувчиси ҳисобланади. Мадрид клубида футболчини биринчи навбатда "Тоттенхэм"дан харид қилиш ҳуқуқи бор.



