
Маълумотларга кўра, испан клуби португалиялик футболчини жароҳат олган Ян Облакка ўринбосар сифатида кўрмоқда. "Атлетико" Эдуардуни мавсум охиригача ижарага олмоқчи.
Облак "Вильярреал"га қарши ЛаЛиганинг 15-тур баҳсида жароҳат олиб, майдонни тарк этган эди. Дарвозабон 3-4 ой майдонга туша олмайди.