«Атлетико» – «Барселона». Иньеста майдонга туша олади

Narzulla Saydullayev
14 окт 2017, 10:21
«Барселона» ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста Испания чемпионатининг 8-турида «Атлетико»га қарши баҳсда иштирок этиши мумкин.

33 ёшли испан жароҳатидан қутулди ва Мадриддаги ўйинда майдонга туша олади.

Иньеста Испания чемпионатининг 7-турида «Лас-Пальмас» билан ўйинда (3:0) жароҳат олиб ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги икки учрашувни ўтказиб юборди.

«Атлетико» — «Барселона» учрашуви 14 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 23.45да бошланади.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcbarcelona.com