

Бу ҳақда италиялик журналист Жанлука ди Марцио маълум қилди. Манбага кўра, яқин вақтлар ичида 26 ёшли украиналик тиббий кўрикдан ўтиш мақсадида Италияга етиб келади.
Малиновски ўтган мавсум Белгия клубида 51 та ўйин ўтказди ва 16 тадан гол ва ассист муаллифига айланди.
Руслан шу пайтга қадар Украина миллий термасида 22 та ўйинда қатнашиб, 2 та гол урган ва 5 марта голли узатма берган.



