"Аталанта" "Милан" футболчисини сотиб олди

Aslanov Jasurbek
15 июн 2024, 15:08
Шарль де Кетеларе энди "Аталанта"да ижара футболчиси сифатида ўйнамайди.

Бергамо клуби "Милан" ярим ҳимоячисини сотиб олгани ҳақида маълум қилди. "Аталанта" Кетеларени 22 млн. еврога сотиб олди.

Футболчи сўнгги мавсум "Аталанта" сафида ижара асосида тўп тепган эди. Бельгиялик А Серияда 35та баҳсда майдонга тушиб, 10та гол урди ва 8та голли пас берди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: atalanta.it