“Аталанта” ҳужумчиси МЮга ўтади

Aslanov Jasurbek
22 дек 2020, 09:50
Амад фаолиятини Манчестерда давом эттиришга яқин.

“Аталанта”нинг 18 ёшли ҳужумчиси Амад Траоре фаолиятини “Манчестер Юнайтед”да давом эттиради. Манчестерликлар учун ушбу трансфер 25 млн еврога тушиши кутилмоқда. 2021 йил январи бошида Траоре Италия паспортини олиши билан Англияга учиб келиши айтилмоқда.

Траоре жорий мавсум “Аталанта” сафида 2 та ўйинда қатнашди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Guardian