"Аталанта" футболчиси ҳаёт учун курашмоқда

Mirjalol Normatov
10 май 2020, 12:56
"Аталанта"нинг 19 ёшли футболчиси Андреа Ринальди айни дамда мияси аневризм бўлгани сабабли ҳаёт учун курашмоқда.

"Football Italia" хабарига кўра, Ринальди ҳозирда Варезадаги шифохонанинг реанимация бўлимига жойлаштирилган. Унинг ҳолати "жуда оғир"га баҳоланган, бироқ ҳозирча у вафот этмаган.

Ринальди "Леньяно" жамоаси таркибида ижарада ҳаракат қилаётганди. Унинг жамоаси D Серияда 2-ўринни эгаллаб турганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Football Italia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›