

31 ёшли нидерландиялик футболчи ёзги трансфер ойнасида жамоадан кетиши мумкин. "Астон Вилла" футболчи учун даъвогарлар орасида бор.
Вейналдум ПСЖда 2021 йилнинг июлидан бери ўйнайди. Ярим ҳимоячи 2021/22 йилги мавсум парижликлар таркибида 28та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 2та ассист қайд этди.
Transfermarkt ўйинчини 25 миллион еврога баҳоламоқда.



