

"Астон Вилла" расмий сайти ҳужумчи Олли Уоткинс билан янги шартнома тузилгани ҳақида хабар берди. Бирмингем клуби келишувнинг аниқ муддатини айтмади, фақат унинг "узоқ муддатли" эканлигини кўрсатди. Шартнома тахминан 2028 йилнинг ёзига қадар узайтирилди.
Олли Уоткинс "Астон Вилла"даги тўртинчи мавсумини ўтказмоқда. У "вилланлар" сафида 128 та ўйинда майдонга тушиб, 50 та гол ва 16 та ассистга муаллифлик қилган. Уоткинс Англия терма жамоасига ҳам "Астон Вилла" футболчиси сифатида чақирилган. У терма учун 7 та учрашувда қатнашиб, 2 та тўп киритган.



