UZ

Сўнгги янгиликлар

11:30Горецка ёзда "Арсенал"га ўтишга қизиқмоқда  2 10:30Ўзбекистон U-17 терма жамоаси мураббийи Сергей Чигодаев: "Финалга чиқиш учун исталган рақибни ютишимиз керак"  6 09:50"Металлург" яна 2 нафар футболчи билан шартнома имзолади  0 09:25Назорат учрашуви. "Сўғдиёна" "Пари НН"га йирик ҳисобда енгилди  0 08:50Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  105 08:25"Бухоро" назорат учрашувида Грузия клуби билан дуранг ўйнади  0 07:52Футзал клублари учун хушхабар: ОФК тўхтаб қолган мусобақани қайта тиклаш режасини тузяпти  3 03:56Бундеслига. "Боруссия Д" "Майнц"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  0 03:50А Серия. "Милан" Модричнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Пиза" устидан ғалаба қозонди  4 03:45"Челси" Англия кубоги доирасида "Халл Сити"ни осонлик билан мағлубиятга учратди. Нетудан хет-трик  1 01:05Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Ренн"га мағлуб бўлди, "Ланс" ушбу турда биринчи ўринга кўтарилиши мумкин  7 23:10"Ювентус" "Манчестер Сити" юлдузини нишонга олди  4 22:43"Манчестер Юнайтед" Харри Магуайр бўйича қарор қабул қилди  3 21:27"Барселона" "Челси”дан тарбияланувчисини қайтармоқчи  17 20:58"Ал Ҳилол" Франция терма жамоаси ҳимоячисига даъвогар  2

"Астон Вилла" Азарни АПЛга қайтармоқчи Янгиликлар

"Астон Вилла" Азарни АПЛга қайтармоқчи

Премьер-лига клуби ажойиб юришни амалга ошириб, Эден Азарни юлдузга айлантирган лигага қайта олиб келмоқчи.

Январь ойида 32 ёшга тўладиган бельгиялик юлдуз 2019 йилда 100 млн фунт эвазига "Реал"га ўтганидан бери жисмоний ҳолати ва формаси учун кураш олиб борди. 

"Қироллик клуби" таркибида Ла Лигада 51 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урган футболчининг трансфери матбуот томонидан яхши баҳоланмади. "Челси" собиқ вингерининг Мадрид клуби билан шартномаси тугашига 18 ой қолди. 

Хабарларга кўра, Азар янги йилнинг илк ойидаёқ жамоасини алмаштириши мумкин. Шу йилнинг январида Филиппе Коутиньо билан ажойиб битим имзолаган "Астон Вилла" Эден Азар борадиган навбатдаги манзил сифатида муҳокама қилинмоқда. 

Ҳозирда Унаи Эмери бошқарувида бўлган клуб футболчига ўзи учун омадли бўлиб чиқмаган "Бернабеу"дан қочиш йўлини таклиф қилади. Мураббий ҳужумни унинг ҳисобига кучайтириш ниятида.

Эден Азар Қатардаги Жаҳон чемпионатида Бельгия терма жамоаси сардори сифатида иштирок этади ва бу унга ўзини "реклама қилиш" имконини беради. У АПЛга қайтишга қарши эмас. Шунингдек, чемпионатнинг кўплаб жамоаларидан қизиқишлар борлиги хабар қилинмоқда.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика