"Астон Вилла" Абрахам билан шартнома имзолашга яқин

Alisher
30 июн 2021, 08:25
"Астон Вилла" "Челси" ҳужумчиси Тэмми Абрахам билан шартнома имзолашга яқин.

Клуб лондонликларнинг сўровларини қондиришга ва англиялик ўйинчи учун 45 миллион евро тўлашга тайёр.

Олдинроқ хабар берилганидек, ўйинчига шунингдек "Вест Хэм" қизиқиш билдирганди, аммо юқори нарх сабаб ҳужумчининг трансферидан воз кечилганди.

Абрахам ўтган мавсум барча мусобақаларда 32та ўйинда майдонга тушиб, 12та гол ва 6та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Eurosport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›