“Астана” ва “Актобе” клубларининг собиқ футболчиси “Шапекоэнсе” билан музокара олиб боряпти
19 дек 2016 23:45
Янгиликлар
“Астана” ва “Актобе” клубларининг собиқ футболчиси “Шапекоэнсе” билан музокара олиб боряпти
Кипрнинг АПОЭЛ клуби ярим ҳимоячиси Ренан Брессан Бразилиянинг “Шапекоэнсе” жамоаси раҳбарияти билан музокара олиб боряпти.
Бир неча кун аввад авиаҳалокатга учраган ушбу клубда айни пайтда футболчилар танқислиги кузатиляпти. Брессан эса “Шапекоэнсе”га ёрдам бермоқчи.
Эътиборлиси, Ренан Кипр клуби билан шартнома имзолашдан аввал ҳам “Шапекоэнсе”га ўтиш истагида бўлган.
Маълумот учун, беларуслик 28 ёшли футболчи АПОЭЛ сафига ўтган йилнинг ёзида Португалиянинг “Риу Аве” жамоасидан келиб қўшилганди.
Брессан фаолияти мобайнида “Атлетико Сидаде”, “Гомель”, БАТЭ, “Алания”, “Актобе” ва “Астана” клублари шарафини ҳимоя қилган.
Фикрлар