UZ

Сўнгги янгиликлар

22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  1 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  1 21:47Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0 (матнли трансляция)  294 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  0 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  5 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  1 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  2 17:32Мбаппе Франция терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  0 17:15U-19 чемпионати. "Пахтакор" Тошкент дербисида зафар қучиб, финалга йўл олди  2

Асрор Алиқулов: "Таркибимизда 15 нафар футболчи бор, улардан икки нафари дарвозабон" Янгиликлар

Асрор Алиқулов: "Таркибимизда 15 нафар футболчи бор, улардан икки нафари дарвозабон"

Про лиганинг 2-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Бухоро" (0:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов ўз фикрларини билдирди.

"Биринчи навбатда "Бухоро" жамоасини ўрганиб чиқдик. Футболчиларнинг деярли барчаси Суперлигада ўйнаган. Учрашув давомида кам вазият яратамиз деб ўйлагандим, аммо кутганимдан кўпроқ вазиятлар яратдик. Бироқ гол ура олмадик. Футболчилар концентрацияни йўқотиб қўйишди ва гол ўтказиб юбордик. Бундан ташқари бизда захирадан майдонга тушириб ўйинни кучайтира оладиган футболчи йўқ. Таркибимизда 15 нафар футболчи бор, улардан икки нафари дарвозабон. Бугун 18-19 ёшли футболчилар ўйнашди. Сўнгги дақиқаларда гол уриш учун бизга куч етмай қолди.

Бу мавсумдан олдин "Насаф" ва "Машъал" клубларидан 9 нафар футболчини чақиришга тайёр эдик. Аммо трансферларга қўйилган тақиқ туфайли буни амалга ошира олмадик. Агар худо кўрсатмасин 3 нафар футболчимиз касал бўлиб қолса регламент бўйича 13 нафар футболчини ҳам йиға олмаймиз. Шу боис 2003 йилда туғилган 2 нафар футболчини жалб қилдик.

Бугунги ўйинда ҳимоячиларимизга қийинчилик туғдирилди деб ўйламайман. "Бухоро" асосан қанотлардан ҳужум қилади ва стандарт вазиятлардан фойдаланишга уринишади", - дейди Асрор Алиқулов championat.asia сайтига.


Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика