UZ

Сўнгги янгиликлар

19:17Суперлига. "Қизилқум" – "Бунёдкор". Таркиблар маълум  0 18:49МЮ ҳужумчисини "Наполи"га қўйиб юборишга тайёр  0 18:20Агуэро: "Ўзимни мураббий сифатида тасаввур қилолмайман"  0 18:16Суперлига. "Андижон" - "Пахтакор" 0:0 (матнли трансляция)  13 17:48"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси 2026 йилгача майдонга тушмайди  0 17:25"Нефтчи" "Машъал"га ҳеч қандай имкон қолдирмаган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 17:06"Реал" бош мураббийи икки ҳимоячига ишонмаяпти  4 16:43"Бобур Арена" "Андижон" – "Пахтакор" учрашувига тайёр!  7 16:11Чемпионлар Лигасига қачон қуръа ташланади?  7 15:56АПЛ клубининг энг ёш эгаси 30 ёшдан кичик. Бу ким?  1 15:18"Манчестер Сити" Ҳусановнинг рақобатчиси билан шартномани узайтирди  3 14:56АПЛ клублари ойна ёпилишидан олдин трансфер рекордини янгилаб бўлди  0 14:30"Истиқлол" стадиони сухандони провокацион эълонлар берди, "Динамо" стадиони техник ҳудудига бегона шахслар кирди, Владимир Бубанья микст-зона масаласида комиссарга эътироз билдирди — Лига комиссарлари билдиргиси  12 13:58"Ливерпуль" тарихидаги энг қиммат ҳимоячилардан бири сафдан чиқди  3 13:32Суперкомпьютер Бундеслига фаворитларини аниқлади. "Бавария" билан қайси жамоа рақобатлашади?  1

Асрор Алиқулов: "Ўйиндаги тезлик ва шиддат мухлисларга манзур келди" Янгиликлар

Асрор Алиқулов: "Ўйиндаги тезлик ва шиддат мухлисларга манзур келди"

Про лиганинг навбатдаги туридан ўрин олган "Бухоро" - "Шўртан" (1:1) учрашувидан сўнг ғузорликлар бош мураббийи Асрор Алиқулов фикрларини билдирди.

"Биринчи бўлимда бизнинг жамоа яхши кўринди. Иккинчисида эса аксинча, "Бухоро" кўпроқ ҳимояланишга мажбур қилди, дея оламан. Охирги учрашувларда сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юбораётган эдик. Ҳимоячиларга ҳар бир дақиқада диққатни йўқотмасликни, иккинчи тўпда рақиб футболчиларига узроқдан зарба йўллашга тўсқинлик қилишимизни айтгандим. Ўйиндаги тезлик, шиддат мухлисларга манзур келгани шубҳасиз. Футболчиларим майдонда кўп тер тўккани ҳисобига ҳисобни сақлаб қолишга эришдик, деб ўйлайман",- дейди Асрор Алиқулов. 

- "Шўртан"да номдор футболчи йўқ. Кам сонли тажрибали футболчилардан бири Даврон Исоқовнинг ўйнамаётгани нима билан боғлиқ?

- Тўғри айтдингиз. Биз кўпроқ жамоавий ўйинга аҳамият берамиз. Қанотларимизда Давронга тўп узатадиган футболчилар йўқ. Балансни ушлаган ҳолда таркиб танлаяпмиз. Ҳозирда Давроннинг жисмоний ҳолати ҳимояланишга етмайди. Жамоанинг ўртача ёши 22, 23 атрофида. Бу йил бошқа жамоалардан ҳам футболчи жалб қилдик. Йилдан йилга шароитларимиз яхшиланиб боряпти. 

- Жамоа икки очко йўқотдими ёки бир очко ишлади?

- Бу сўзни кўп ишлатгим келмайди. Майдонда яхши ўйнаб ютқазишингиз мумкин. Ўйинда кучимиз етса, ҳужум қилиб гол уришга ҳаракат қиламиз. Рақиб босим ўтказса, ҳимояланишга эътибор қаратамиз. 

- Ҳомийлар томонидан жамоага мақсад қўйилганми?

- Йўқ. Ўзимизнинг мақсадимиз футболчиларни тайёрлаш ва кучли бешликка кириш. 

- "Бухоро"ни кучли, деб ҳисоблайсизми?

- "Бухоро" яхши жамоа. Таркибида маҳоратли ижрочилар кўп. 

- Иккинчи бўлимда футболчиларингизда ҳаяжон сезилди. Гол ўтказиб юборишдан қўрқишгандек туюлди...

- Бу тажрибасизликдан. Машғулотларда ҳаракат қиламиз. Майдон ташқарисида ҳадеб гапириш керак эмас. Ўзлари тезкор қарор қабул қилишлари лозим. 

- Ҳакамлар билан кўп тортишувлар бўлди...

- Ўзим ҳам ҳимоячиман. Ҳакам ён томонида турибди. Футболчимиз танаси билан тўпни тўсмоқда. У пайтда жарима зарбаси қўйилмоқда. Рўзимбой Аҳмедов бизни футболчига блок қўйиб тўпни суряпти. Икки ҳил қарор. Ушбу учрашувда бизнинг футболчилар рақибга тезлик томондан қаршилик кўрсата олишмади. "Бухоро" футболчилари охиригача курашди. Мураббий яхши тайёрлагани кўриниб турибди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика