UZ

Сўнгги янгиликлар

23:31Февзи Давлетов: "Ўйин қизил карточкага қадар давом этди"  0 23:07"Реал" — "Пачука". Таркиблар маълум  7 23:03КЖЧ. "Ювентус" "Видад"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Йилдиздан дубль  6 22:30Ильгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида навбатдаги ўйинга тайинланди  4 22:05Суперлига. "Шўртан" ўз майдонида бир киши кам "Сурхон" устидан иродали ғалабани тантана қилди  5 22:00Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида бир киши кам бўлиб қолган "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  44 20:58"Атлетико"га Парти керакмас  1 20:14Абдуқодир Ҳусановнинг Беларусдаги мураббийи Тошкентда мастер-класс ўтди  2 19:43Асқаров "Турон"ни тарк этди  0 18:51Моуринью АПЛ вингери билан шартнома имзоламоқчи  0 18:25Тожиев билан "Пахтакор" ютқазмаяпти, Сергеев тўхтамаяпти, “Қўқон-1912” эса Тошкентда ғалабани 30 йилдан бери кутяпти  4 18:22"Арсенал" "Реал" хавбекига қизиқишни тиклади  3 17:58"Барселона" Араухо бўйича қарор қабул қилди  3 17:28"Ювентус" хавбеки АПЛга йўл олиши мумкин  0 17:01"Байер" "Ливерпуль" футболчисини 30+5 млн фунт эвазига трансфер қилмоқда  2

Асрор Алиқулов: "Ўриндиқ кимга керак бўлса келиб ўтириши мумкин" Янгиликлар

Асрор Алиқулов: "Ўриндиқ кимга керак бўлса келиб ўтириши мумкин"

Про лига 15-турдан ўрин олган "Шўртан" - "Нефтчи"(1:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов фикрлари билан ўртоқлашди.




"Жамоалар тўрттадан иккига бўлингач ҳар бир ўйин финалдек ўтади. Футболчилардан сергакликни йўқотмаган ҳолда хато қилмасликни сўрагандик. Натижа учун ўйнадик. Бу уларга масъулият ва босим юклайди. Футболчиларнинг камлиги бизга таъсир қилмоқда. Дастлабки дақиқалардан майдон марказини 2002 йилда туғилган футболчига ишонишга мажбур бўлдик. Ким биринчи тўп киритса режалар ўзгариб кетарди. Биринчи вазият бизда юзага келди. Лекин ҳужумчимиз яқин масофадан гол ура олмади. "Нефтчи" ҳужумчиси ҳимоячиларимизни хатосидан фойдаланди. 0:2 дан сўнг умидлар сўнган эди дейишим мумкин.Футболчиларга охиригача курашишгани учун раҳмат айтиб қоламан. 

Бу "Нефтчи" билан тўртинчи ўйинимиз ҳисобланади. Жамоалар бир-бирини ўрганмоқда. Масалан бугунги ўйинда рақибни қарши ҳужумда ўйнашини кутган эдик. Кўраётган бўлсангиз вазиятлар яратишда стандартларга ва юқоридан узатмаларга боғланиб қоляпмиз. Буларнинг ҳаммаси савия етишмаганидан.

Рақиб ётиб олиб ёки ўйинни чўзиб ғалаба қозонди демаган бўлардим. Футболда ҳар хил вазиятлар бўлади. "Нефтчи"га голларни ўзимиз падарка қилдик. 

Самандар Шодмонов ўйинни кучайтирди. Қарорлар чиқаришда унда тажриба катта. Ёш футболчиларда шошма-шошарлик кузатилмоқда. Бу эса рақибга фойда бўлди.

Кейинги турдаги рақибимиз "Турон" биздан бир кун кўп дам олади. Бизни вазифамиз жамоани тайёрлаш. Ҳозирда ҳаммадан ҳам руҳий томонлама футболчиларни тиклашимиз лозим. Энг ачинарлиси биз футболчиларни ўрнига бошқа бирорта ўйинчини қўя олмаймиз. Трансфер таъқиқидан сўнг айрим футболчиларнинг жамоага бўлган муносабати ўзгаргани мураббий учун оғир. Жамоанинг тақдири иккинчи даражали бўлиб қолган. Афсуски, бу жамоага фақат қийинчилик келтирмоқда. Бор футбочилар билан мавсумни якунлашга мажбурмиз. Иккинчи дарвозабонимиз Мирзоҳир Маматхонов жамоани тарк этди, мавсум бошида уни асосий таркибга киритган эдик. Лекин охирги ўйинларда сусткашликка йўл қўйди. Кейинчалик Акмал Раҳимовга ишонч билдирдик. Унга молиявий жиҳатдан яхшироқ бўлган жамоадан таклиф тушганлигини айтди, жамоада ўйнаш нияти йўқлиги боис қўйиб юбордик. 

Мухлислар гоҳида ноўрин саволлар беришади. Ўзини мухлис деб ҳисоблайдида Ғузордан таркибда нечта футболчи бор дейишади. Улар асосий таркибда ўйнаётган футболчиларни танимаса қандай мухлис бўлиши мумкин. Бу давргача жамоада қандай мураббий ишлаган билмадим. Айни пайт мен ишлаяпман, асосий таркибда тўрт нафар ғузорлик футболчи ҳаракат қилмоқда. Бу "Шўртан" тарихида бўлмаган бўлса керак. Ишонч билдирмоқдамиз. Фамилиялар беришади ва жамоадан ҳайдашимни сўрашади. Футболчи йўқ бизда, уларни ҳайдасак биз ким билан ўйнаймиз. Шу боис охирги машғулотларда U18 жамоасидан уч нафар футболчини жалб қилдик. Футболчи етишмаганлиги сезилмоқда барибир. 

Ўтган мавсум вилоят академиясида ҳаракат қилган бола бу йил катта ўринлар учун курашаётган жамоада тўп тепмоқда. Уларни руҳий томондан тиклашга ҳаракат қиламиз. Мухлисларнинг гапи қанчалик оғир ботмасин мен ўз футболчиларимни охиригача ҳимоя қиламан. Ўриндиқни бўшат дейишади, ўша инсонга шу ўриндиқ керак бўлса келиб ўтириши мумкин. 

"Нефтчи"ни 2:1 ҳисобида ютган ўйинимизда охирги дақиқаларда мухлислар футболчиларни ва жамоани ҳақоратлашди. Иккинчи голни урганимиздан сўнг эса жим бўлиб чиқиб кетишди. Футболчиларнинг қандайдир камчилиги бўлса биз сезамиз. Жамоанинг ютуғи мухлислардан ҳам аввал бизга керак. Ишқибозлар бирор гап айтишдан олдин бироз ўйлаб кўришса яхши бўларди",- дейди Асрор Алиқулов.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика