UZ

Сўнгги янгиликлар

19:45"Мес Рафсанжан" — "Истиқлол". Таркиблар маълум  0 19:38"Пахтакор"нинг янги мавсумдаги либоси қандай кўринишда бўлади?  2 19:35"Барселона" — "Леванте". Таркиблар маълум  1 19:13ОКМК янги мавсум учун қайдномасини эълон қилди  5 18:54Ислом Исмоилов: "Асосий таркибнинг 80-90 фоизи шаклланди"  3 18:41"Арал" Тожикистон жамоасини мағлуб этди  1 18:28"Реал" жамоа футболчиси жароҳат олганини маълум қилди  4 17:53"Ноттингем Форест" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  2 17:31CA сафарда. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё кубогига қандай тайёргарлик кўрди?  0 17:01"Сабаҳ" — "Капаз". Таркиблар маълум  0 16:22Анчелотти терма жамоаларнинг энг кўп маош олувчи мураббийига айланади  1 15:50"Челси" мавсум якунлангач, Росеньорни истеъфога чиқариши мумкин  3 15:17Нуньес АПЛга қайтиши мумкин  1 14:41Андрей Шумара — Тошев, Гесс, “Андижон” ва “Бухоро”даги хотиралар, Жаҳон чемпионати ҳақида  0 14:15"Манчестер Юнайтед" "Ньюкасл"нинг икки футболчисига қизиқмоқда  1

Асрор Алиқулов: "Насаф" савия жиҳатдан "Шўртан"дан бир бош баланд" Янгиликлар

Асрор Алиқулов: "Насаф" савия жиҳатдан "Шўртан"дан бир бош баланд"

"Насаф" - "Шўртан" (2:1) учрашуви якунлангач меҳмонлар етакчиси, тажрибали ҳимоячи Асрор Алиқуловнинг фикрлари билан қизиқдик.


- Биринчи навбатда Қашқадарё футболи мухлисларини футбол баҳори билан табриклайман. "Насаф" эса аллақачон футбол мавсумини бошлаб юборди. Шу фурсатдан "аждарлар" мухлисларини ОЧЛдаги ғалаба билан ҳам табриклаб ўтаман. Ўйин келадиган бўлсак, бизлар "Насаф" жамоасини биринчи рақамда ўйнашини кутгандик. Чунки бу жамоа таркиб жиҳатдан анча кучли. Шу боис биз ҳимоя эътибор қаратган ҳолда қарши ҳужумда ўйнашни режалаштиргандик. Бир томондан олиб қараганда, биз биринчи гол уриб олдинга чиқиб олгандик. Аммо "Насаф" жамоаси юқори даражадаги кучли футболчиларга эга эканлигини туфайли вазиятни ўз томонига оғдира олди. Бугунги ўйинда "Насаф" футболчиларининг "Шўртан" аъзоларидан савияси бир бош баландлиги сезилиб турди ва бу нарса учрашув якунида ўз сўзини айтди. Бугун қанотларни рақибга топшириб қўйдик. Иккинчи бўлимда "аждарлар" катта куч билан олдинга боришди ва ўйинда катта ташаббусга эга чиқишди. Жамоамиз чарчаб қолгани ҳам бизга панд берди. Рақиб кучини тан олган ҳолда уларни бугунги ғалаба билан табриклайман.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика