UZ

Сўнгги янгиликлар

09:19Хавининг «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  1 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  5 08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  5 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  1 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  4 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  27 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  3 07:05Серия А. "Удинезе" - "Рома" 1:2  0 07:00АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 0:4  0 04:48Интервью. Исломбек Исмоилов: "Мураббийнинг ҳаёти ўйиндан ўйингача"  1 01:56U-23 Осиё кубоги. Даҳшат! Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди. Жамоалар 12 тадан пенальти тепишди  50 00:28Швейцария Суперлигасида ўйин олдидан қорли стадионни мухлислар тозалашди  0 00:11U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  3 23:54АПЛда ўйнайдиган икки нафар футболчи зўравонликда гумонланиб, ҳибсга олинди  9

Асрор Алиқулов: "Мухлислар ғалаба кутишади? Мураббийлар ғалаба қозонишни истамайдими?" Янгиликлар

Асрор Алиқулов: "Мухлислар ғалаба кутишади? Мураббийлар ғалаба қозонишни истамайдими?"

Про лига 2020 йилги мавсумнинг сўнгги туридан ўрин олган "Шўртан" - "Динамо"(1:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов фикрларини билдириб ўтди.

"Динамо" жамоаси билан учинчи ўрин учун курашаётган эдик. Улар таркиб жиҳатдан биздан устун ҳисобланарди. Йигитларга ўзимиз тайёрлаган тактика асосида ўйнашни таъкидлагандик. Барибир ёш футболчиларимизда тажриба кам, жисмоний жиҳатдан ҳам футболчилар толиқиб қолишди. Ёши катта футболчиларни ушбу учрашувга жалб қилмадик. Чунки катта футболчилар майдонда ёшларни ортидан эргаштира олиши керак. Биз улардан шуни талаб қилгандик. Лекин охирги ўйинларда улар бор кучлари билан ўйнамади. Оралиқда жамоани бир оила сифатида шакллантиришда менга бироз малака етишмади. Барчаси ўз қўлимизда эди. Имкониятимиз юқори баҳоланганди. Жамоага трансфер таъқиқи қўйилган. Бу қачон ҳал қилиниши бизга қоронғу. Ёш футболчиларни катта футболга тезроқ кириши ва ўзида шуни ҳис қилиши учун жалб қилмоқдамиз. Кейинги мавсумда "Шўртан" шаънини мана шу йигитлар ҳимоя қилиши мумкин.

Бу йил қийин ўтди. Мухлислар ғалаба кутади, лекин тасаввур қилинг мураббийлар ғалаба қозонишни истамайдими? Жамоамизда футболчи танлашда қолган жамоаларга қараганда имконият йўқ эди. Қийин ўйинларда футболчилар ўз зиммаларига кўп нарсани олишди.

Ҳозирда соғлиқни тиклаб озроқ дам олишни ният қилганман. Фаолиятимни қаерда давом эттиришим яқин икки ёки уч ҳафтада аниқ бўлади",- дейди Асрор Алиқулов.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика