UZ

Сўнгги янгиликлар

18:28Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "Яйпан", ОКМК ўринбосарларида ғалаба ва бошқа натижалар  0 18:19"Бавария" "Манчестер Сити" ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  0 17:47"Манчестер Юнайтед" ва "Астон Вилла" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  4 17:40"Пайкан" — "Истиқлол". Таркиблар маълум  0 17:06"Реал" — "Райо Вальекано". Таркиблар маълум  14 16:40"Ман Сити" футболчиси “Ноттингем Форест”га ўтди  1 15:47“Бавария” футболчиси “Рома”га ўтмоқда  3 15:10"Арсенал" АПЛда ғалаба қозонмаса, Артета ишдан бўшатилиши мумкин  14 14:35Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон гуруҳдаги сўнгги ўйинда Японияга мағлуб бўлди, аммо кейинги босқичга чиқди  46 13:58"Атлетико" 40 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  6 12:24Карим Бензема "Ювентус"га ўтиши мумкин  3 12:00Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон – Япония (футзал), "Тоттенхэм" – "Манчестер Сити" ва бошқалар  1 11:55Хулиан Альварес фақат "Арсенал"га ўтишни истамоқда  10 11:21"Манчестер Юнайтед" "Барселона" юлдузи учун 100 миллион евро тўлашга тайёр  12 10:47Фарғона вилояти ҳокими кубоги. Кеча қандай натижалар қайд этилди?   3

Асрор Алиқулов: "Менга қуёш халал бермади" Янгиликлар

Асрор Алиқулов: "Менга қуёш халал бермади"

Про лиганинг 6-туридан ўрин олган "Оқ-тепа" ҳамда "Шўртан"(0:1) жамоалари ўртасидаги баҳсдан сўнг ғузорликлар бош мураббийи Асрор Алиқулов фикрларини билдириб ўтди.



"Оқ-тепа" жамоаси жорий мавсумда ўз майдонида ҳали мағлубиятга учрамаган эди. Тўп билан яхши муомала қилади, техник томондан яхши савиядаги футболчиларга эга. Рақиб футболчиларини ўз жарима майдочамизга яқинлаштирмаслик борасида машғулотларда ишлаган эдик. Қайсидир маънода буни уддаладик десам ҳам бўлади. Улар бугун кўпроқ узун паслар билан ўйнашди. Бугун йигитларда чарчоқ аломатлари сезилди, олти нафар футболчимиз имтихони борлиги сабаб ўйинга яқин етиб келишди. Уларни дам олмагани таъсир қилди",- дейди Асрор Алиқулов.

- "Шўртан" жамоасида мураббий имзоси кўриниб турибди. Маҳаллий футболчилар бунга қандай эришмоқдасиз?

- Бу бир томондан қийинчилик туғдиради. Яхши томони мураббий сифатида футболчилар бизга ўзимизни эркин ҳис қилишга ва фикримиз чалғимаслигига ёрам беришади. Футболчилар билан ишлашда руҳий томондан чарчайсиз. Лекин, уларнинг яхши ўйинларини кўриб барча чарчоқлар чиқиб кетади. Қўл остимдаги йигитлардан хурсандман. Ҳар қандай ҳолатда ҳам қўлни тушуришмаяпти, курашишмоқда. Машғулотларда барча ўзини кўрсатишмоқда.

- Ҳазиломус савол бутун бошли тўқсон дақиқа давомида офтобда бош кийимсиз туриш қийин бўлмадими?
- Кимдир кепкани ёқтиради. Аммо, менга шу қулай. Офтоб халақит бермади, футболчилар озгина қўлни тушуриб юборса устунлик рақиб томонига ўтиб кетарди. Шу боис уларга далда бериб туриш учун ўриндиққа ўтирмадим.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика