UZ

Сўнгги янгиликлар

20:12U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон ярим финал йўлланмаси учун Саудия Арабистони билан курашмоқда (матнли трансляция)  232 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  3 19:54Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон – Эрон 2:3 (матнли трансляция)  27 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  8 19:23Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  6 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1. Highlights  0 19:05Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо кўрсатган ўйинимиздан хафаман"  1 19:02Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" 2:3. Highlights  0 18:45Ўзбекистон Кубоги. "Арал" "Цемент"чига "хоҳлаганича" гол урди, "Қўқон-1912" "Жиззах"ни ютолмади ва гуруҳда қолиб кетди  2 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд – илк финалчи, Тожикистон 3-ўрин учун ўйнайди  6 18:30Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Сўғдиёна"га мағлуб бўлди, лекин кейинги босқичга йўлланма олди  36 18:26Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Металлург" муроса кўчасини танлади  10 17:57Ўзбекистон олимпия термаси "Халифа" стадионига етиб келди!  11 17:07U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  6 16:58Кварацхелия янги мавсум "Барселона" футболчисига айланиши мумкин  7

Асрор Алиқулов: “Машъал”даги ички муҳит мени жуда хурсанд қилди” Янгиликлар

Асрор Алиқулов: “Машъал”даги ички муҳит мени жуда хурсанд қилди”

Яқин ўтмишнинг моҳир ҳимоячиларидан бири бўлган Асрор Алиқуловнинг айни дамда мураббийликда фаолият юритаётганини мухлислар яхши билишса керак.

Ўтган мавсум “Шўртан”да ёшлар жамоаси билан ишлаган мураббий яқинда “Машъал”дан тушган таклифни қабул қилди. Шу тариқа энди “Машъал” ёшлар жамоасини Алиқулов бошқарадиган бўлди. Куни-кеча Асрор Алиқулов билан суҳбатлашиб, собиқ жамоасига мураббий сифатида қайтиши ва у ердаги дастлабки таассуротларини билишга қизиқдик.
- Асрор ака, ўтган ҳафта “Машъал” ёшлар жамоасига бош мураббий этиб тайинландингиз. “Газчилар”нинг чорлови сиз учун кутилмаган бўлдими?
- Йўқ, клуб раҳбарияти ўтган йили ҳам мени жамоа мураббийлар штабида кўришни истаётганини айтганди. Лекин ўшанда “Шўртан”даги ишимни якунлаб қўйишни лозим топгандим. Биласиз ортда қолган мавсумда Ғузор жамоасининг ёшлари билан ишлаганман. Жамоадан кетишни истамагандим. Мана бу йил яна “Машъал”дан таклиф бўлди. Бу сафар уларнинг чорловини лаббай дея қабул қилдим.

- Муборак жамоаси сиз учун бегона эмас. Тўғрими?
- Ҳа, илгари бу жамоада ўйнаганман. 1995-96- йиллар давомида “Машъал”да футболчиликдаги илк қадамларимни ташлаганман. Орадан 23 йил вақт ўтиб, мураббий сифатида жамоага қайтдим.

- Илк таассуротларингиз қандай?
- Албатта бу ердаги муҳитни илк бор кўрибоқ, жуда хурсанд бўлдим. Ажойиб коллектив йиғилган. Ишлаш тизими ҳам жуда тўғри йўлга қўйилганига амин бўлдим. Енг шимариб ишлаш учун барча шароитлар яратилган. Шу боис астойдил ишга киришдик. Шуни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтишни истардимки, Муборакда яшаб, ишлашим учун клуб раҳбарияти томонидан барча шароитлар яратиб берган. Бунинг учун уларга миннатдорчилик билдираман.  

- Раҳбарият томонидан олдингизга қандай вазифа қўйилди?
- Ўзингизга яхши маълумки, Муборакдаги футбол академиясидан ҳар йили иқтидорли ўйинчилар етишиб чиқади. Мендан талаб қилинадиган вазифа шуки, асосий жамоага муносиб футболчиларни тайёрлаб бориш. Ёшлар лигасида қайсидир ўринни эгаллаш у қадар катта аҳамият касб этмайди. Шунинг учун асосий эътиборни кўпроқ ёшларни тўғри тарбиялашга қаратамиз.

- Янги жамоада ишни нимадан бошладингиз?
- Бу ерда ишга киришганимга ҳали кўп вақт бўлгани йўқ. Шу боис энг аввало ихтиёримиздаги футболчилар билан яқиндан танишиб бормоқдамиз. Шу орқали улар билан яқиндан тил-топишиб кетамиз деган умиддаман.

- Таркибда асосан нечанчи йилда туғилган футболчилар бўлиши ҳам аниқлаб олиндими?
- Ҳозир йиғинимизда иштирок этаётган 1996 йилда туғилган футболчилар ҳам мавжуд. Уларнинг энг кичиги 2001 йилда таваллуд топган болалар бўлади.

- Янги мавсумда сизга кимлар ёрдам беради?
- Маҳаллий мураббийлар Дилшод Боллиев ва Актам Бердиев яқиндан кўмаклашадиган бўлди. Булар ҳозир таркибдаги футболчиларнинг имкониятларини жуда яхши билади.  

- “Машъал” жамоаси бош мураббийи билан учрашиб, суҳбатлашиш фурсати бўлдими?
- Ҳозирда асосий таркиб аъзолари Янгиердаги қароргоҳда йиғин олиб бораётгани сабабли Александр Хомяков билан кўришиб, гаплашмадик. Лекин бу мураббий билан илгари иш юзасидан кўп суҳбатлашганмиз. Айрим масалалар бўйича мурожаат қилганман. Ўз маслаҳатларини сира аямаган. Бош мураббийимизнинг ишлаш жараёни мени жуда қизиқтиради. Ҳали мавсум давомида мураббийликда билмаган нарсаларимни ўрганиб бораман.  

- “Машъал” ёшлар жамоасининг бўлажак чемпионатга тайёргарлик жараёни қандай кечмоқда?
- Ҳозирча Муборакдаги клуб қароргоҳида кунига икки маҳалдан машғулот ўтказмоқдамиз. Аксарият ёшларни кўрикдан ўтказмоқдамиз. Яқинда бошланадиган анъанавий турнир – Қашқадарё вилояти ҳокими кубогида иштирок этиш режага киритилган. Ушбу мусобақадаги ўйинлар орқали қўл остимиздаги футболчиларнинг имкониятларини кўздан кечириб борамиз. Насиб қилса чемпионат стартига қадар Янгиер шаҳридаги қароргоҳга бориб, қисқа муддатли йиғин ўтказиб қайтиш ҳам режадан ўрин олган. Қолганини вақт кўрсатади.  

- Ўтган мавсум “Шўртан”да ҳам ёшлар жамоасини бошқаргансиз. “Машъал” билан таққослаганда қай даражада фарқ бор?
- Тўғрисини айтганда, Ғузорда болалар футболи ҳозирча оқсамоқда. Муборакда эса бу борада ишлаш тизими мавжуда. Чунки илгари хориждан келган мутахассислар ҳам бу ерда болалар футболига пойдевор қўйилишида катта хисса қўшган. Менимча ҳар қандай футболчи профессионал футбол клубга келишдан олдин, муносиб мактаб кўриши керак. Насиб қилса бошқа вилоятларда ҳам болалар футболида яқин орада ўсиш кузатилади деган умиддамиз.

- Айни пайтда сизда қандай мураббийлик лицензияси мавжуд?
- Ҳозирча “В” лицензиясига эгаман. Келгусида “А” лицензияси учун ўқиш режамда бор.  


- Сиз тенги собиқ футболчилар ҳозирда супер лига клубларини бошқармоқда. Сизда ҳам бош мураббий сифатида ишлаш мақсади бўлса керак?
- Албатта. Генерал бўлишни орзу қилмаган аскар, аскар эмас деганларидек, мен ҳам вақти келиб мустақил равишда бош мураббий сифатида ишлашни хоҳлайман. Ҳозирча мураббийлик соҳасида ўрганадиган нарсаларим кўп. Вақт ўтган сайин тажрибамни ошириб боришни ўйлаяпман. Ишонаманки, келгусида мен ҳам супер лига клубини бошқараман.

- Футболчиликни якунлаб, қисқа фурсат ичида ёшлар билан ишлашга киришиб кетдингизю Бу жараён сизда қандай кечмоқда?
- Ёшлар билан ишлашнинг ўзига яраша гашти бор. Уларга ниманидир ўргатиш осон эмас. Лекин бу жуда шарафли иш деб биламан. Футболчилик фаолиятим давомида кўплаб тажрибали мураббийлар қўли остида ўйнаганман. Уларнинг ҳар биридан ниманидир ўргандим. Эндиликда ўзлаштирган билимларимни ёшлар билан хаётда тадбиқ этиб бормоқдаман. Бу иш мен учун жуда қизиқарли кечмоқда.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.



Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика