UZ

Сўнгги янгиликлар

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  5 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  49 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Асрор Алиқулов: "Машъал" кейинги мавсум Суперлигада ўйнамайди? Бу ҳақда эшитганимиз йўқ" Янгиликлар

Асрор Алиқулов: "Машъал" кейинги мавсум Суперлигада ўйнамайди? Бу ҳақда эшитганимиз йўқ"

Про лига 27-туридан ўрин олган "Хоразм" – "Машъал" (0:0) учрашувидан сўнг муборакликлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Ўйинга келсак, жанговар ва юқори темпда ўтди. Икки жамоа ҳам яхши тайёргарлик кўргани сезилди. Майдон ҳолати сифатли ўйин намойиш этишга имкон бермади. Икки жамоа ҳам узун паслар билан ўйнашга ҳаракат қилди. Ҳисоб учрашувга мос бўлди. Ғалабани кўзлаб майдонга тушганди, аммо ўхшамади. Кейинги ўйинларда буни тўғрилашимиз керак", – деди Алиқулов.

- Ўйин бошида мураббий чизмаси ўзгаргандек бўлди. Футболчилар мураббий кўрсатмаларига қанчалик риоя қилди?

- Биринчи вазифамиз "Хоразм" футболчиларига бўшлиқ яратиб бермаслик эди. Рақиб таркибида Суперлигада ҳаракат қилган футболчилар бор. Қайсидир ҳолатларда уларнинг устунлиги сезилиб турди. Ҳимояни ўйлаган ҳолда ўзимиз ҳам ҳужум қилишни кўзлагандик. Бундан ташқари, босимлар ҳам уюштириб турдик. Бироқ ҳужумда техник қобилиятимиз баланд эмаслиги кўринди. Умуман олганда, футболчиларга охиригача курашишгани учун миннатдорлик билдираман.

- "Машъал" Суперлигага чиққани билан табриклаймиз. Жамоа кейинги мавсумда Суперлигада ўйнамаслиги, чунки лигада 2 та Қашқадарё вакили қатнашиши вилоятга қийинчилик туғдиради, деган гап-сўзлар тарқалди...

- Бу нарса ҳақида эшитганимиз йўқ. Ҳомийимиз бизни қўллаб-қувватлаяпти. "Машъал" ҳаққоний равишда Суперлига йўлланмасини қўлга киритди. Ўйлайманки, жамоа Суперлигага муносиб. Бу хурсандчиликни тортиб олиш нотўғри деб ўйлайман.

- Суперлигада ўзингиз жамоага бош бўлсангиз, "Машъал" ўзаги қанчалик ўзгаради? 

- Ҳозир Про лига ва Суперлига ўртасидаги тафовут сезилиб турибди. Сезилиб турибдики, Про лигадаги айрим футболчилар Суперлигада қўним тополмаган ўйинчилардир. Яхши савияга эга маҳаллий футболчини топиш мушкул. Шунинг учун ҳар бир жамоа легионерлар хизматидан фойдаланмоқда. Суперлига савияси анча ўсган. Про лигадан Суперлигага чиққан жамоа кучайтирилиши табиий ҳол.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика