UZ

Сўнгги янгиликлар

22:46Эшитдик-да! "Арал" Суперлигага чиқса футболчиларга автомобил берилади  4 22:30"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  2 22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  4 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  3 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  4 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  5 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  1 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  3 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  4 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  3 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  2 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  5

Асрор Алиқулов: "Энг ёмони меҳмонлар айнан стандарт вазиятдан гол уриб кетишди" Янгиликлар

Асрор Алиқулов: "Энг ёмони меҳмонлар айнан стандарт вазиятдан гол уриб кетишди"

Про-лиганинг 10-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Арал Самали" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.



Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйин кўпроқ ҳаводаги курашларга бой бўлишини олдиндан тахмин қилгандик. Шу сабаб яқин бурчакка икки нафар футболчини қўйиб стандарт вазиятларда, бурчак тўпларидан етказилган узатмаларда рақибга имконият бермасликка ҳаракат қилдик. Энг ёмони иккинчи бўлимда меҳмонлар айнан стандарт вазиятдан гол уриб кетишди. Бу футболчиларнинг ўз хатолари деб айтиш мумкин.

Айрим ёш футболчиларимиз ўз имкониятларидан юқори даражада ҳаракат қилишди. Мураббий сифатида уларнинг ўйинидан қониқдим десам ҳам бўлади. Ўйин сўнгида вазиятларга ҳам эга бўлдик, лекин фойдалана олмадик. Бундан ташқари ўйинни кучайтириш учун захира имкониятимиз ҳам кам эди.

- Ўйин қайдномасида "Шўртан" захирасида 4 нафар футболчи кўрсатилганди. Лекин захира имкониятимиз кам эди дедингиз, бунинг сабаби қандай?


- Тўғри, захирамизда 4 нафар футболчи бор эди. Уларнинг икки нафари бир оз тажрибага эга, Про-лига даражасида ўйнаб бера оларди. Лекин қолган икки нафар футболчини U-18 жамоасидан таркибга жалб этганмиз, уларда ҳозирча бу каби ўйинлар учун тажриба бир оз камроқ.

- Бугун стандарт вазиятларда "Арал Самали" жамоаси устунлик қилгандек кўринди...


- Тўғри, бу борада биз машғулотларда кўп ишладик. Лекин ёш футболчилар ўйин ҳароратида олдинга чиқади, вазиятни ўзи ҳал қилишга интилади. Шу сабаб рақиб стандарт вазиятларда бизга қийинчилик туғдирди. Ҳимоя чизиғимиз вакиллари унчалик ҳам бўйдор эмас, бу футболда муҳим бўлган жиҳатлардан бири ҳисобланади.

- Жамоани навбатдаги ўйинларда ғалабалар қозониши учун қандай режаларни ўйлаяпсиз?


- Ҳозирги кунда "Шўртан" жамоасида ўртача ёш 19-19,5 атрофида. Балки Про-лигада энг ёш жамоадирмиз. Ғалаба қозониш учун гол уришимиз керак. Ўйинлар давомида ёш футболчиларимиз тажриба тўплаб боришади деб ўйлайман.

- Мураббийлик курсларида ўқишингиз ҳақида эшитдик. Бу жараён қандай кетаяпти?


- Ўқиш шу ой ўрталаридан бошланади. Икки ҳафталик ўқув машғулотлари ташкил этилади. Бу тиғиз вақт чемпионатдаги ўйинларга ҳам имкониятга қараб келиб кетишга ҳаракат қиламан.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика