Асрор Алиқулов: "Дастлабки дақиқларда устунликка эга бўлаётгандик"
06 ноя 2022 21:35
Янгиликлар
Асрор Алиқулов: "Дастлабки дақиқларда устунликка эга бўлаётгандик"
Ўйин ҳақида
- Биз дастлабки дақиқаларда тўп назорати ва устунликка эга бўлаётгандик. Бирга-вазият ҳам яратдик, ўйин давомида "Янгиер"да ҳам фаоллик ошди. Қарши ҳужумларда имконият яратдик, гол урдик. Бироқ сўнги дақиқаларда ўз дарвозамиздан гол ўтказиб юбордик ва дуранг натижа қайд этдик.
- 90+3 дақиқадаги ўзгаришларнинг сабаби нимада эди?
- Мақсад ҳужум чизиғида босимни ошириш эди. Биз узун узатмаларга қарши кўрсатма бергандик. Бироқ сўнги дақиқаларда жарима майдони ичкарисида йўл қўйилган хато эвазига гол ўтказиб юбордик.
- “Шўртан" 27-августдан буён мағлуб бўлгани йўқ. Жамоа ҳозир қуйи бешликда 1-ўринни эгаллаб турибди. Сўнги ўйинларда ёшларга имкон бериш варианти борми?
- Бизда ўзи аксарият ёш футболчилар ўйнайди. Ротацияларга ҳам қўл уриб турибмиз. Ёш футболчилар жамоа фалсафасига мослашишлари учун бир оз вақт керак.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар