UZ

Сўнгги янгиликлар

17:07"Машъал" легионери билан хайрлашди  0 16:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК семинарида қатнашмоқда  0 16:11"Пахтакор" Файзуллаевнинг трансфери ортидан қанча ишлаб олиши маълум  6 15:48"Арсенал" янги меҳмон либосини тақдим этди  2 15:25"Страсбур" "Челси" ҳимоячисини ижарага олади  0 15:04Аббос Файзуллаев фаолиятини Туркияда давом эттиради  27 14:47Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи йиғинни тарк этди  2 14:30Лёв кутиб турсин (мутолаа учун)  27 14:09"Тоттенхэм" янги бош мураббийи: "Ваъда бераманки, биз албатта ўйинларда ютқазамиз"  7 13:41"Бухоро" етакчиларидан бири билан битимни бекор қилди  5 13:28Погба: "Рэшфорднинг "Барселона"га ўтиши – ақлсизлик, МЮ ажойиб ўйинчини йўқотмоқда"  9 12:59"Like Сup"да финалчилар маълум бўлди  0 12:49Пол Гаскойнни ҳушсиз ҳолда топишди  1 12:20Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  0 12:00Камолиддин Мурзоев: "У яна топ-5га қайта олади, Шомуродов-Файзуллаев тандемидан ўзбек футболи ва терма жамоа ютади"  9

Асрор Алиқулов: "Бундай ўйинларда хатолар кечирилмайди" Янгиликлар

Асрор Алиқулов: "Бундай ўйинларда хатолар кечирилмайди"

Суперлигага ўтиш ўйини дастлабки босқичидан ўрин олган "Машъал" - "Шўртан" (1:0) учрашувидан сўнг Муборак клуби бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйин қийин ўтиши аввалдан маълум эди. Биринчидан, Суперлига йўлланмаси учун кураш кетса, осон бўлмайди. Иккинчидан, ўйин дерби мақомида эди, бундай баҳсларда хатолар кечирилмайди.

Йигитларга раҳмат айтаман, улар охиригача кураш олиб боришди. Ўйин "Шўртан" жамоасининг узун узатмаларига қарши чора топа олдик. Қўлга киритилган ғалаба билан "Машъал" клубида меҳнат қилаётган барчани ва жамоа мухлисларини табриклайман.




- Сергей Петров нега захирада қолдирилди? Кейин биринчи бўлим ва иккинчи бўлим фарқли кечди. "Машъал" айнан иккинчи бўлимда фаолликни оширди, бунинг сабаби нимада?


- Петров жароҳатдан қайтгани сабаб жисмонан тўлиқ ўйинда қийналиши мумкин. Шу жиҳатни ҳисобга олиб, уни захирадан майдонга туширдик. Бугунги ўйинда ҳар икки жамоа ўртасида жиддий кураш кечди. Ғалаба учун гол уриш керак, ўйиндан келиб чиқиб ҳужумкорликни кучайтириб бордик.

- Қизил карточка VAR орқали кўриб чиқиб кўрсатилди. Бу ҳолатга муносабатингиз қанақа?


- Тўғри, ҳакам VAR орқали кадрни кўргач, сариқни қизилга алмаштирди. Демак, бунга етарлича асоси бор. Бу ҳолатга эътирозим йўқ.

- "Қўқон-1912" билан кечадиган навбатдаги ўйин ҳақида фикрингиз?


- "Қўқон-1912" кучли жамоа. Қарши ҳужумларда жуда яхши ҳаракат қилади. Биз бу ўйинда максимал натижа учун ўйнаймиз.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика