UZ

Сўнгги янгиликлар

21:25Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон – Эрон 3:3 (матнли трансляция)  37 21:14U23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  381 20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни таъқиқлади  1 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  3 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  15 19:23Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  6 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1. Highlights  0 19:05Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо кўрсатган ўйинимиздан хафаман"  2 19:02Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" 2:3. Highlights  0 18:45Ўзбекистон Кубоги. "Арал" "Цемент"чига "хоҳлаганича" гол урди, "Қўқон-1912" "Жиззах"ни ютолмади ва гуруҳда қолиб кетди  2 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд – илк финалчи, Тожикистон 3-ўрин учун ўйнайди  6 18:30Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Сўғдиёна"га мағлуб бўлди, лекин кейинги босқичга йўлланма олди  36 18:26Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Металлург" муроса кўчасини танлади  10 17:57Ўзбекистон олимпия термаси "Халифа" стадионига етиб келди!  11 17:07U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  7

Асрор Алиқулов: "Бугунги ўйинга стандарт вазиятлар бўйича ишлагандик" Янгиликлар

Асрор Алиқулов: "Бугунги ўйинга стандарт вазиятлар бўйича ишлагандик"

Про-лиганинг 19-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Арал Самали" (2:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.





Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйин кескин курашларга бой ўтишини билардик. Чунки "Арал Самали" ҳам кучли жамоа, уларга қарши ўйин учун асосан стандарт вазиятлар устида ишладик десам ҳам бўлади. Афсуски, йигитлар ғалабани сақлаб қола олишмади. Ўйинни деярли ютиб турган вақтимизда сўнги дақиқаларда гол ўтказиб юбордик.

- Ўйин давомида шогирдларингиз яхши узатмаларни амалга оширишмоқда. Лекин вазиятларни якунлашда, сўнги зарбаларни йўллашда камчиликлар кўзга ташланди. Бу сизнинг мураббийлик курсларида ўқиётганингиз туфайли жамоа билан кўп бирга бўла олмаётганингиз туфайли юзага келмоқда деб ҳисоблайсизми?

- Йўқ, ўйин давомида кўриниб турди, мураббийлар штаби жамоани яхши тайёрлаган. Биз бир жамоамиз ва ҳамиша ҳамфикрликда иш юритамиз. Кучли ҳимояланаётган жамоа ҳимоясини ёриб ўтишни кўпроқ маҳоратли футболчилар уддалайди. Бизда ҳужумда ёш йигитлар ўйнаяпти, ҳали уларга бир оз вақт керак деб ўйлайман.

- Жамоа сардори олган карточка ҳақида муносабатингиз қандай?

- Футболчи ўйин давомида ҳар қандай босим ва вазиятларга тайёр туриши керак. Шунингдек, интизом ҳам футболнинг доимий ажралмас қисми ҳисобланади.

- Асрор Чориевич, мухлислар кейинги мавсумни ҳам "Шўртан"да ўтказасизми, жамоани янги мавсумга ўзингиз тайёрлайсизми деган саволнинг жавобига қизиқишмоқда...

- Ҳозирги кунда жамоамизда молиявий жиҳатдан яхши холат юзага келди. Хомийларимиз томонидан қисқа фурсат ичида футболчиларнинг ойлик маошлари тўлаб берилди. Бу борада клуб раҳбарияти ва бириктирилган хомийларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Имкониятимиздан келиб чиқиб янги мавсум олдидан жамоага футболчиларни таклиф этамиз.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика