

Барчаси келишиб олинди. Футболчи ёзда Каталония клубига ўтади ва бир мавсумга узайтириш имконияти билан уч мавсумга мўлжалланган шартнома имзоланади.
Аспиликуэта 2012 йилдан бери "Челси"да ўйнайди. Испан бунга қадар "Марсель" ва "Осасуна" жамоалари шарафини ҳимоя қилган.
32 ёшли ўнг қанот ҳимоячи жорий мавсум "Челси" либосида 27та ўйинда майдонга тушиб, 3та ассист қайд этди.



