UZ

Сўнгги янгиликлар

17:57Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  0 17:21"Қўқон-1912" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  6 15:19ЎзЭл Классикосига превью  14 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6

Аскер Нажафалиев ОФКнинг Ёш ҳакамлар академиясидаги семинарда иштирок этмоқда Янгиликлар

Аскер Нажафалиев ОФКнинг Ёш ҳакамлар академиясидаги семинарда иштирок этмоқда

Шу йилнинг 24-26 февраль кунлари Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида Осиё футбол конфедерацияси томонидан ташкил этилган Ёш ҳакамлар академиясида дастлабки ўқув курслари ташкил қилингани ва унда ҳамюртимиз Рустам Лутфуллин қатнашгани ҳақида хабар бериб ўтгандик.

26 февраль - 2 март кунлари мазкур академияда яна бир семинар ўтказилади.

Ушбу семинарда яна бир ҳамюртимиз Аскер Нажафилиев қатнашмоқда. ОФКнинг Ёш ҳакамлар академиясини ташкил қилишдан асосий мақсад келгусида нафақат Осиёда, балки жаҳон биринчиликларида ҳам ишлайдиган, муҳим учрашувларни бошқара оладиган малакали элит ҳакамлар гуруҳини тайёрлашга қаратилган.

Ўқув курслари давомида футбол қоидаларига киритилган ва киритилиш кутилаётган ўзгаришлар ҳақида иштирокчиларга маълумотлар бериб борилмоқда. Шунингдек, футболда рўй берадиган баҳсли вазиятлар акс этган видеоклиплар намойиш қилиниб, бундай вазиятларда қандай қарор чиқариш зарурлиги ўргатилмоқда. Бундан ташқари, ўқув курслари иштирокчилари ўзлари ҳам майдонда амалий машғулотларда иштирок этиб, бу машғулотлар видеотасвирга олиняпти. Кейин мазкур тасвирлар иштирокчиларнинг ўзларига намойиш қилиниб, хатолар таҳлил қилинмоқда.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика