UZ

Сўнгги янгиликлар

21:55U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия U-17 - Ўзбекистон U-17 1:1 (матнли трансляция)  100 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  14 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  3 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  1 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  7 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  3 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  1 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  8 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  34 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  4 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  12 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   23 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  10

Асилбек Қаюмов: "Элдор Шомуродов каби ҳужумчи бўлишни мақсад қилганман" Янгиликлар

Асилбек Қаюмов: "Элдор Шомуродов каби ҳужумчи бўлишни мақсад қилганман"

Хабарингиз бор, шу кунларда Ўзбекистон U-19 терма жамоаси "Чиғатой"да ўқув-йиғин машғулотларини олиб бормоқда.

Биз мазкур йиғин тафсилотлари юзасидан U-19 терма жамоаси аъзоси, В ПРО-Лига вакили "Турон" клуби футболчиси Асилбек Қаюмов билан интервью ташкил этдик.

Ўзбекистон U-19 терма жамоасига иккинчи бор чақирув олдим. Бу хабарни эшитганимда жуда хурсанд бўлдим. Ҳар бир футболчи учун ўз Ватани терма жамоаси сафида майдонга тушишдан ортиқроқ бахт бўлмаса керак. Мазкур таклиф мен учун ҳаётимдаги энг муҳим воқеа сифатида ёдимда қолади.

Ўзбекистон U-19 терма жамоасининг ҳар бир чизиғида рақобат жуда кучли, мазкур курашда ютиб чиққан футболчи жамоа ўйнайди.

Ўзбекистон U-19 терма жамоаси либосини кийганимда менда ўзгача ҳис-туйғулар жўш уради, фахрланиб кетаман. Ҳозирги кунда жамоада машғулотларда иштирок этаётганимда жуда хурсандман.

Келажакда Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида майдонга тушишни ният қилганман. Насиб қилса албатта Элдор Шомуродов каби ҳужумчи бўлишга ҳаракат қиламан. Мен қайси жамоа сафида майдонга тушсам, ўша жамоа учун боримни бериб ўйнашни мақсад қилганман. Ота-онамни ўз ўйинларим билан хурсанд қилиш - ҳаётдаги энг орзуларимдан бири, бунга эришишга астойдил ҳаракат қиламан - дейди Асилбек Қаюмов.

Бекзод Толибов ёзиб олди.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика