UZ

Сўнгги янгиликлар

14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  0 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  1 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  2 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  4 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   7 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  20 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4

"ASIAN FIGHT-2017" турнири учун иккита чипта ғолиби маълум бўлди Янгиликлар

"ASIAN FIGHT-2017" турнири учун иккита чипта ғолиби маълум бўлди

Теглар :  Asian Fight
Хабарингиз бор, 9 сентябрь куни Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида микст силат бўйича жанг оқшоми ташкил қилинади.

Танлов сайтимизда соат 16:00да онлайн тарзда ўтказилди.

--------------------------------------------------------------------------------------

Турнир ахборот ҳамкори сифатида www.championat.asia сайти ўз мухлисларига иккита чипта совға қилади. Ушбу чипталар эгаси танлов йўли билан аниқлаб олинади. Танловимиз соат 16:00да бошланади.

Танловда 10 та савол берилади. Саволга биринчи бўлиб тўғри жавоб берган мухлис 1 очкога эга бўлади. 10 та савол якунларига кўра энг кўп очко тўплаган фойдаланувчимизга "ASIAN FIGHT-2017" турнири учун иккита чипта совға қилинади.

Бугунги танловимиз www.olamsport.com сайтида Германияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига бағишлаб тайёрланган мақолалар асосида бўлади. Барчага омад тилаймиз.


1-савол: Бокс бўйича Германияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида -64 кг вазн тоифасида иштирок этадиган боксчимиз 2015 йилда Ўзбекистон чемпионати ярим финалида бугунги кунда профессионал боксда муваффақиятли иштирок этаётган бошқа бир боксчимизни мағлуб этган экан. Бизга ўша профессионал боксчимизнинг исм-шарифини ёзиб беринг.

Жавоб: Қудратилло Абдуқаҳҳоров  (Bek_Uzbekistan тўғри жавобни топди)


2-савол: 2015 йилда Доҳада бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида қайси боксчиларимиз финалга етиб борганлар?

Жавоб: Муроджон Аҳмадалиев, Фазлиддин Ғоибназаров, Бектемир Мелиқўзиев (Bek_Uzbekistan)


3-савол: Бокс бўйича 2019 йилги жаҳон чемпионати қайси шаҳарда бўлиб ўтади?

Жавоб: Сочи (Jakhongir)


4-савол: Гамбургда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида қайси мамлакат вакиллари тўлиқ таркиб билан иштирок этмоқдалар?

Жавоб: Германия, Қозоғистон, Ўзбекистон (Whosanoff)


5-савол: Германияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида уч нафар боксчимиз ўз вазн тоифасида биринчи рақам остида сараланган. Бизга ўша уч нафар боксчимизнинг исмини ёзиб беринг.

Жавоб: Муроджон Аҳмадалиев, Шаҳрам Ғиёсов, Баҳодир Жалолов (тўғри жавоб йўқ)


6-савол: У боксчимиз жаҳон чемпионатида илк маротаба иштирок этмоқда. Лекин, бир йил олдин у Олимпиада ва жаҳон чемпионини мағлубиятга учратган. Бизга ўша боксчимизнинг севимли футболчисини исмини ёзиб беринг.

Жавоб: Криштиану Роналду (Whosanoff)


7-савол: Мустақил Ўзбекистон боксчилари илк маротаба қайси мамлакатда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида иштирок этганлар?

Жавоб: Финляндия (Jakhongir)


8-савол: 2015 йилда жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритган уч нафар боксчимиз исм-шарифини ёзиб беринг.

Жавоб: Элнур Абдураимов, Элшод Расулов, Баҳодир Жалолов (Bek_Uzbekistan, Хусанилдо (бир вақтда жавоб топилди)


9-савол: Санжар Турсунов Тошкентда бўлиб ўтган Осиё чемпионати чорак финалида қайси боксчига имкониятни бой бериб қўйганди?

Жавоб: Василий Левит (Bek_Uzbekistan)


10-савол: Бокс бўйича жаҳон чемпионатларида қайси мамлакат боксчилари энг кўп медаль жамғара олганлар?

Жавоб: Куба (Whosanoff ва Jakhongir бир вақтда топди)


Бугунги танловимиз ўз якунига етди. Танлов якунларига кўра "Bek_Uzbekistan" никли мухлисимиз ғолибликни қўлга киритди. Ғолибимиздан Телеграм орқали @CA_Admin га мурожаат қилишларини илтимос қилиб қоламиз.


Якуний натижалар:

Bek_Uzbekistan - 3.5
Jakhongir - 2.5
Whosanoff - 2.5
Хусанилдо - 0.5

Изоҳ: Жавобни бир вақтда топган мухлисларимизга 0,5 очко берилди.

Ғолибни табриклаган ҳолда шуни маълум қиламизки, навбатдаги танловларимизда бунгача ғолибликни қўлга киритган фойдаланувчиларимиз иштирок эта олмайдилар.

Рейтинг: -14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика