UZ

Сўнгги янгиликлар

17:39МЮ ҳимоячиси Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  0 17:16Рио Фердинанд Николас Жексонни Дрогбага қиёслайди  1 16:45Сонга Америкадан таклиф тушди  0 16:29Шамиль Яфаров 75 ёшда!  0 16:09"Ҳали трансфер ойнасидаги ишимизни тугатмадик. Ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирганмиз" — Вадим Абрамов  1 15:47"Истиқлол": Кожога омад тилаймиз  8 15:21"Насаф" асосий футболчиларидан бири билан шартномани узайтирди  5 15:00"Манчестер Сити" янги дарвозабон билан келишувга эришди — Here We Go!  2 14:43"Навбаҳор"дан трансфер тақиқи ечилди  8 14:18"Спортинг" Сегунда тўпурарини харид қилмоқда  0 13:50Instagram орқали мураббий излаётган Ҳиндистон Хавига рад жавобини берди  13 13:22Андреа Пирло Дубай жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди  3 12:54"Алавес" "Барселона" тарбияланувчиси трансферини эълон қилди  3 12:25"Шўртан" 7 нафар футболчиси билан шартномани бекор қилди  2 11:57"Эвертон" мухлисларини АҚШдаги эксклюзив очиқ машғулотга таклиф қилди  0

Ашурматов “Навбаҳор”даги фаолиятини давом эттиради Янгиликлар

Ашурматов “Навбаҳор”даги фаолиятини давом эттиради

Сўнгги кунларда мухлислар орасида “Навбаҳор”га янги бош мураббий ахтарилаётганлиги ҳақидаги гап-сўзлар кўпайиб кетди.
Бу каби миш-мишларнинг бари Бахтиёр Ашурматовни Ўзбекистон олимпия терма жамоасига бош мураббий этиб тайинлангач юзага келди. Гарчи Ашурматов олимпия терма жамоаси бошқарувини қўлга олган бўлсада, “Навбаҳор” бош мураббийи сифатидаги фаолиятини давом эттиради. Барчага маълумки, жорий йилги мавсумда “Навбаҳор” муносиб тарзда иштирок этиш ва юқори ўринлар учун курашишни мақсад қилган.

Айнан шу мақсадда ўтган йилги таркиб ўзаги сақлаб қолинди. Кучайтирилиши лозим бўлган чизиқларга эса янги ўйинчилар чақирилиб, улар билан шартномалар имзоланди. Ҳозирда ҳам селекция ишларини тўхтамаганлигини эътироф этиш жоиз. Ўз навбатида мураббийлар штабини кучайтириш борасида ҳам иш олиб борилмоқда. Яъни жамоага маслаҳатчи мураббий сифатида иш юритадиган мутахассисни таклиф этиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Хуллас, “Навбаҳор” янги бош мураббий қидирмоқда деган гап-сўзлар ҳеч қандай асосга эга эмас. Айни пайтда жамоани бошқараётган Бахтиёр Ашурматов “Навбаҳор” бош мураббийи сифатидаги фаолиятини давом эттиради. Жамоа манфаатларидан келиб чиққан ҳолда мураббийлар штабига тажрибали мутахассис жалб этилиши мумкин. Бу борада янгилик рўй берса ёки бирор-бир мураббий билан келишувга эришилса, сайтимиз орқали Сиз мухлисларни бохабар этамиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика