Асенсионинг агенти: “2014 йилда “Барселона” Маркони қўлдан чиқарган эди”

Aslanov Jasurbek
18 авг 2017, 01:20
“Реал” ярим ҳимоячиси Марко Асенсионинг агенти Орасио Гахиолининг айтишича, 2014 йилда “Барселона” унинг мижози билан шартнома тузишни рад этганди.

“Ушанда “Барселона” раҳбарияти “биз у билан шартнома туза олмаймиз” дея таъкидлаб, Маркони қўлдан чиқарганди. Орадан уч ой ўтиб улар фикрларини ўзгартиришганди, аммо унда кеч бўлганди.

“Реал”нинг таклифи “Барса”никидан 20 маротаба яхшироқ эди: ҳам футбол томонидан ҳам молиявий томондан. Зидан унинг кумири эди. Марконинг хонасида Зиданнинг каттагина портрети ҳам осилган турарди”, дейди Гахиоли.


Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Football Espana

Сўнгги янгиликлар

Барча ›