Асенсио "Реал"дан кетиш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди

Aziz Tukhtamuradov
11 дек 2021, 09:10
"Реал" ярим ҳимоячиси Марко Асенсио клубдан кетиш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди.

"Баъзида қийин бўлади, аммо мақсадим аниқ. 

Жамоанинг вазифаси - мавсумни муваффақиятли ўтказиш. Мен ишимга бор эътиборимни қаратганман. 

Майдонда максимал равишда кўп дақиқа ўйнамоқчиман. Шу сабабли ҳам ҳар куни ишлайман. 

Ҳозирча кетиш ҳақида гапиришга эрта. Айтиб ўтганимдек, мен кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлмоқчиман. Кейин эса кўрамиз нима бўлишини", - деди Асенсио. 

Асенсио ушбу мавсумда Ла Лиганинг 14 та ўйинида майдонга тушиб, 4 та гол урди. 





Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Marca