Асенсио "Реал"да қолиши мумкин
21 апр 2022 11:52
Янгиликлар
Асенсио "Реал"да қолиши мумкин
Мадриднинг "Реал" вингери Марко Асенсио клуб билан шартномасини узайтириши мумкин.
Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, "қаймоқранглилар" Асенсиога йилига 7 млн евро маош билан 2026 йилга қадар шартнома таклиф қилди. Ўйинчининг амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар мўлжалланган.
Асенсио "Реал"га 2015 йилда "Мальорка"дан 3,9 млн евро эвазига ўтганди. Transfermarkt ўйинчини 40 млн еврога баҳоламоқда.
26 ёшли испан жорий мавсум клуб сафида барча мусобақаларда 37та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол ва 1та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Фикрлар