UZ

Сўнгги янгиликлар

00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  0 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  0 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  2 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  1 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  3 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  1 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  11 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1 19:58ЎФА раҳбарияти Янги Тошкент стадиони қурилиш жараёни билан танишди  13 19:31Ҳужумчи қишки трансфер барбод бўлганидан норози ва ёзда МЮни тарк этмоқчи  0 19:03"Реал" ҳимоячиси яна жароҳат олди ва "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборади  4

АРХИВ. 2006 йилги "Пахтакор" - "Фулад" учрашувини ёдга оламиз Янгиликлар

АРХИВ. 2006 йилги "Пахтакор" - "Фулад" учрашувини ёдга оламиз

Сайтимиз ўқувчилари карантинда зерикиб қолмасликлари учун фото архив рукнини давом эттирамиз.

2006 йилги Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи, 3-турида Ўзбекистоннинг "Пахтакор" клуби Эроннинг "Фулад" клубини қабул қилганди. Учрашув 12 апрель куни "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтган, уни томоша қилиш учун 10 минг томошабин ташриф буюрган эди. 

"Шерлар" 13-дақиқада Зайниддин Тожиевнинг аниқ зарбаси туфайли ҳисобни очишади - 1:0. Биринчи таймнинг ўзида Сервер Жепаров ҳам гол уради - 2:0. Иккинчи таймда томонлар гол ура олишмайди ва "Пахтакор" 3 очкони қўлга киритади.


"Пахтакор" - "Фулад" - 2:0 (2:0)

12.04.2006. 3-тур. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 10000 томошабин.

Бош ҳакам: Ал Саиди (БАА)

Голлар:

1:0 - Тожиев Зайниддин, 13
2:0 - Жепаров Сервер, 37

"Пахтакор": Нестеров Игнатий; Алиқулов Асрор; Клецков Александр; Кирьян Владислав; Суюнов Илҳом; Жепаров Сервер; Тожиев Зайниддин (Ихеруоме Уче, 90); Абдуллаев Садриддин (Тожиев Камолиддин, 87); Иномов Ислом (Раҳимов Иброҳим, 77); Пономарёв Вячеслав; Кападзе Тимур.
Захирадагилар: Бердимуродов Раҳматулло; Жўраев Тимур; Исмоилов Анзур; Аҳмедов Одил; Байрамов Ренат.

Огоҳлантиришлар: Кападзе Тимур, 64; Иномов Ислом, 80.




Футболчилар майдонга тушиб келишмоқда. У пайтлар майдонга дарвоза ортидаги бинодан тушиб келинар эди. Сабаби кийим алмаштириш хонаси ўша ерда бўларди.



Бу таркибдан ҳозир фақат Игнатий Нестеров ва Садриддин Абдуллаев футбол ўйнашмоқда холос.


Стадионда ўша пайтларда ёғоч ўриндиқлар бўларди.


Тепа қатор (чапдан ўнгга): Александр Клецков, Владислав Кирьян, Зайниддин Тожиев, Илҳом Суюнов, Тимур Кападзе, Игнатий Нестеров. 

Пастки қатор (чапдан ўнгга): Сервер Жепаров, Садриддин Абдуллаев, Вячеслав Пономарёв, Асрор Алиқулов, Ислом Иномов.


Чапдан иккинчи бўлиб турган Али Ҳамад Ал Бадвавийни танидингизми? Эрон - Ўзбекистон (0:1) учрашувидан кейин Азиз Ҳайдаров қучоқлаб олган ҳакам шу.


Пономарёв рақибга босим уюштирмоқда.


Зайниддин Тожиев ҳавода унча-мунчасига ютқазмасди


Пономарёв тўп билан


Владислав Кирьян рақибдан қочмоқда


Тожиев икки рақиб қуршовидан бемалол чиқиб кетарди


Мана бундай қилиб


Ўнг қанот ҳимоячиси Ислом Иномов ҳужумга ҳам кўп ўтарди


Ўша пайт 20 ёш бўлган Садриддин Абдуллаев ҳозир ҳам "Пахтакор"да ўйнамоқда


Тожиев бирга бир вазиятга чиқса деярли барча ҳолатда гол урарди


Мана бундай қилиб


Гол қувончи №1


Гол қувончи №2


У пайтлар фан клуб йўқ эди, барча ўзи учун ишқибозлик қиларди


Орқа планда Самвел Бабаян ва бош мураббий Валерий Непомняшчий.


Ҳужумчидан ярим ҳимоячига айланган Тимур Кападзе


Сервер Жепаров ҳозиргина сальтони амалга оширди. Эътибор қилинг ҳозир футболчилар чиқиб келадиган жой у пайт умуман йўқ эди...




Кирьян ва Тожиев

Жамоа сардори Сервер Жепаров


Вячеслав Пономарёв


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика